





























Hadeeth Cards
Da'wa cards that highlight great meanings from the noble prophetic hadiths in a simple style and attractive display that helps the Muslim to have a deeper understanding of his religion in an easy way
All
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули, одамлар ичида Қиёмат кунида шафоатингиз билан энг саодатманд бўладиган киши ким бўлади?» дейилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Абу Ҳурайра, аниқки, шу гапни сендан олдин ҳеч ким сўрамаслигини билар эдим, чунки ҳадисга ўта ҳарислигингни кўрганман. Одамлар ичида Қиёмат куни шафоатим билан энг саодатманд бўладиган киши «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни қалбидан ихлос билан айтган кишидир», дедилар».
Al-BukhariРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда инсонлар ичида Қиёмат кунида у зотнинг шафоати ила энг саодатманд бўладиган киши «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни, яъни Аллоҳдан ўзга барҳақ маъбуд йўқ, деб қалбидан ихлос билан айтган ҳамда ширкдан ва риёдан саломат бўлган киши эканини хабар бердилар.
Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Ким Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмаган ҳолда йўлиқса, жаннатга киради. Ким У Зотга бирор нарсани ширк келтирган ҳолда йўлиқса, дўзахга киради».
MuslimРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда ким Аллоҳга ширк келтирмай вафот этадиган бўлса, бошқа гуноҳлари учун азобланса ҳам, охир-оқибат борар жойи жаннат бўлишини ва кимда-ким ширк келтирган ҳолда ўладиган бўлса, дўзахда абадий қолишини хабар бердилар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мутанаттеълар (ғулувга кетганлар, ҳар масалага шўнғиб кетувчилар) ҳалок бўлдилар», деб уч марта айдилар».
MuslimРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда динлари ва дунёларида, сўз ва амалларида илмсиз суратда ғулувга кетиб, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариат доирасида чиқиб кетувчи муташаддид кимсалар ҳалокатга учрагани ва зиён кўргани ҳақида хабар бермоқдалар.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким камбағалга муҳлат берса ёки қарзидан кечиб юборса, уни Аллоҳ қиёмат куни, Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда Аршининг соясига олади»,– дедилар».
At-TirmidhiРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда қарздорга муҳлат берган ёки баъзи қарзини кечиб юборган инсоннинг мукофоти ҳақида хабар бермоқдалар. Инсонларнинг устиларидан қуёш яқинлашиб унинг иссиғи янада кучайган Қиёмат кунида Аллоҳ таоло у бандани ўз соясига олишини хабар бердилар. У кунда Аллоҳ таоло ўз соясига олганлардан бошқа ҳеч ким соя топа олмайди.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ кимга яхшилик истаса, унга мусибат беради», – дедилар».
Al-BukhariРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ кимга яхшилик истаса, унга ўзида, дунёсида ёки аҳлида мусибат беришини хабар бердилар. Мусибат келгани учун мўмин Аллоҳга дуо қилиб илтижо қилади, унинг гуноҳлари кечирилади ва даражаси кўтарилади.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рабб азза ва жалладан ривоят қилиб шундай дедилар: «Дарҳақиқат, Аллоҳ яхшилик ва ёмонликларни ёзиб қўйди. Сўнгра уларни (у ишларнинг қай бири яхши-ёмонлигини) баён қилди. Ким бир яхшиликни қилишга қасд қилса-ю, лекин уни бажармаса, Аллоҳ унга Ўз ҳузурида тўлиқ савоб ёзади. Агар (аввал) қасд қилиб, кейин (шу яхшиликни) бажарадиган бўлса, Аллоҳ унга Ўз ҳузурида ўнтадан етти юзтагача ва ундан-да кўп савоб ёзади. Агар (киши) бир гуноҳ-ёмонликка қасд қилиб, кейин унга қўл урмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида тўлиқ савоб деб ёзади. Агар унга (гуноҳга) қасд қилиб туриб, кейин қилса, Аллоҳ уни битта гуноҳ деб ёзади».
Al-Bukhari and MuslimРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ яхшилик ва ёмонликларни белгилаб қўйганини ва фаришталарга қандай ёзишни баён қилганини хабар бермоқдалар. Ким яхшилик қилишга азму қарор қилса, у яхши ишни қилмаса ҳам, унга битта ҳасанот ёзилади. Агар (аввал) қасд қилиб, кейин (шу яхшиликни) бажарадиган бўлса, Аллоҳ унга Ўз ҳузурида ўнтадан етти юзтагача ва ундан-да кўп савоб ёзади. Савоблар зиёда бўлиши инсоннинг қалбидаги ихлосга ва у яхшилиги қанча одамга манфаати тегишига қараб бўлади. Кимда ким гуноҳ иш қилишга азму қарор қилса, сўнгра Аллоҳ учун тарк қилса битта ҳасанот ёзилади. Энди, агар бошқа ишлар билан машғул бўлиб ташлаб қўйса, ҳеч нарса ёзилмайди. Ким ожизлигидан қила олмаса, унга нийяти ёзилади. Агар ёмон ишни қилса, битта гуноҳ ёзилади.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло сизларнинг кўринишингизга ҳам, бойлигингизга ҳам қарамайди, балки қалбларингизга ва амалларингизга қарайди»,— дедилар.
MuslimРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда, Аллоҳ бандаларнинг ташқи кўринишларига (чиройликми хунукми, каттами кичикми, касалми соғми) қарамаслигини баён қилдилар. ва шу билан бирга бойликларига ҳам (кўпми озми) қарамаслигини баён қилдилар. Яъни, Аллоҳ бандани бу нарсалар учун ҳисоб китоб қилмайди. Нега сен фалончидан бой бўлмадинг нега сен чиройлироқ бўлмадинг демайди. Балки, инсонларнинг қалбларида – тақво, яқийн ва холислик борми ёки риё ва сумъа борми – шу нарсаларга қарайди. Уларнинг амалларига қарайди – тўғрими хатоми – сўнгра шунга қараб мукофот ёки жазо беради.
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида ўтирган эдик. Бир пайт кийимлари оппоқ, соч-соқоли қоп-қора, устида сафар аломати кўринмаётган (кийимларига гард қўнмаган-ки, узоқдан сафар қилиб келибди, десак) ва биронтамиз ҳам уни танимайдиган бир киши тўсатдан пайдо бўлди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб ўтириб, икки тиззасини (Расулуллоҳнинг) тиззаларига тиради (юзма-юз, бақамти бўлиб ўтириб олди), икки қўлини (ўзининг) сони устига қўйиб, «Эй Муҳаммад, менга Ислом ҳақида хабар бер»,— деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ислом – «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва албатта, Муҳаммад Унинг элчисидир»,— деб гувоҳлик беришинг, намоз ўқишинг, закот беришинг, Рамазон (ойи) рўзасини тутишинг ва йўлига қодир бўлсанг Байтга (Каъбага) ҳаж қилиб боришинг»,— дедилар. У: «Тўғри айтдинг»,— деди. Унинг ишидан ажабландик: ўзи сўраб, (жавобни) ўзи тасдиқлаяпти. Кейин: «Менга иймон ҳақида хабар бер»,— деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Иймон) Аллоҳга, Унинг малоика-фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига ва қадарнинг яхшию ёмонига иймон келтиришинг»,— дедилар. У: «Тўғри айтдинг»,— деб, кейин «Энди эҳсон ҳақида хабар бер»,— деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Эҳсон) Аллоҳга Уни кўриб тургандек ибодат қилишинг. Агар Уни кўрмасанг, У сени кўради (биринчи ҳолатдагидек ибодат қила олмасанг, унда иккинчи ҳолатдагидек – Аллоҳ сени кўриб турганини ҳис қилиб, Унга ибодат қилишинг)»,— дедилар. У (савол беришда давом этиб): «Қиёмат (қачон бўлиши) ҳақида хабар бер»,— деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У ҳақида сўралувчи сўровчидан илмлироқ эмас (сен унинг қачон бўлишини билмаганингдек, мен ҳам бу ҳақида ҳеч нарса билмайман)»,— дедилар. У: «Унда унинг аломатлари ҳақида хабар бер»,— деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Аломатлари) чўри ўз бекасини туғиши (фарзанд улғайиб ўз онасига худди чўрисидек муомала қилиши), ялангоёқ, яланғоч, қашшоқ, (олдин) қўй боқиб юрган кишилар баланд-баланд бинолар қуришда ўзаро мусобақага киришиши»,— дедилар. Кейин у одам кетди. Бир муддат жим туриб қолдик. Кейин (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Эй Умар, бу савол берувчи кимлигини биласанми?» – дедилар. «Аллоҳ ва Расули билгувчироқ», деб жавоб бердим. (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) «У Жибрил. Сизларга динингизни ўргатиш учун келган эди»,— деб айтдилар”.
MuslimУмар разияллоҳу анҳу бу ҳадисда қуйидагиларни хабар бермоқдалар: «Бир куни Жаброил алайҳиссалом саҳобаи киромлар олдига улар танимайдиган киши кўринишида келди. Кийимлари оппоқ, сочлари қоп-қора, унда чарчоқ, чанг, сочлари тўзиш, кийимлари кир бўлиш каби сафар аломатлари кўринмас эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдида ўтирганлардан бирортаси у кишини танимасди. Илм олувчи каби бўлиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб ўтирди. Сўнгра ислом дини ҳақида сўради. Шунда Пайғамбаримиз исломнинг беш арконини: Шаҳодат калимасини айтиб иймон келтириш, беш вақт намозни ўз вақтида адо қилиш, закотни керакли инсонларга ўз вақтида бериш, Рамазон рўзасини тутиш ва қўлидан келган одам ҳаж қилиши керак эканини хабар бердилар. Шунда суровчи: «Тўғри айттингиз», — деди. Шунда саҳобалар билмайдигандай бўлиб сураб кейин «тўғри айттингиз» дейишидан ҳайрон қолдилар. Кейин иймон хақида сўради. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам иймоннинг олти арконини баён қилдилар. Улар: Аллоҳ таолони бор деб барча сифатларига иймон келтириш ва яратишга ўхшаш ўзига хос ишларида ҳамда ибодатда яккалашлик. Сўнгра Аллоҳ таоло нурдан яратган ҳеч қачон Аллоҳга осийлик қилмайдиган ва буйруқларини аъло даражада бажарадиган фаришталарга, Аллоҳ томонидан Пайғамбарларга туширилган Таврот, Инжил ва Қуръони Карим каби бошқа китобларга, Аллоҳнинг динини етказувчи Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Ийсо ва уларнинг сўнгиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳим ва саллам каби барча пайғамбарларга, ҳамда қиёмат кунига иймон келтиришдир. Қиёмат: Инсон ўлганидан сўнг қабрдаги ҳаёти, қайта тирилиши, ҳисоб китоб қилиниши сўнгра жаннатга ёки дўзахга кириши каби нарсаларни ўз ичига олади. Сўнгра Аллоҳ ўз илми ва ҳикмати ила тақдирни ёзгани ва У хоҳлагандай уни яратишига қараб тақдирда ёзилган нарсалар бўлишига иймон келтиришлик. Сўнгра Эҳсон ҳақида сўради. Эҳсон – Аллоҳни кўриб тургандай ибодат қилиш, агар у бу даражагача ета олмаса, унда Аллоҳ уни кўриб тургандай ибодат қилиш. Биринчиси мушоҳада даражаси, иккинчиси муроқаба даражаси. Биринчиси иккинчисидан юқорироқ даража ҳисобланади. Сўнгра Қиёмат соати ҳақида сўради. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қиёматнинг вақтини Аллоҳгина билиши, махлуқотлардан эса ҳеч ким билмаслиги ва сўраётган ҳам сўралаётган хам билмаслигини хабар қилдилар. Сўнгра Қиёматнинг аломатлари ҳақида сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чўрилар ва уларнинг болалари кўп бўлиши ёки оналарига чўридай муомала қилиб оқ бўладиган болалар кўпайиши, ҳамда қуй боқувчи камбағал инсонларнинг моли-дунёси кўпайиб чиройли биноларни қуриб бир-бирларига фахрланишлари эканини баён қилдилар. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу нарсаларни сўраган зот Жаброил экани ва саҳобаларга ўз динларини ўргатиш учун келганини хабар бердилар.
Абу Зарр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Эй бандаларим! Мен зулмни Ўзимга ҳаром қилдим. Уни сизларнинг ораларингизда ҳам ҳаром қилдим. Бир-бирларингизга зулм қилманглар. Эй бандаларим! Мен тўғри йўлга йўллаганлардан бошқа ҳаммангиз адашгансиз. Мендан тўғри йўлни сўранглар, сизларни тўғри йўлга йўллайман. Эй бандаларим! Мен ризқлантирганлардан бошқа барчангиз очсиз. Мендан ризқ сўранглар, сизларни тўйдираман. Эй бандаларим! Мен кийим берганлардан бошқангиз яланғочсиз. Мендан кийим сўранглар, кийим бераман. Эй бандаларим! Сизлар кечаю кундуз хато (гуноҳ) қиласиз. Мен барча гуноҳларни кечиргувчиман. Мендан гуноҳларингизни кечиришимни сўранглар, гуноҳларингизни кечираман. Эй бандаларим! Менга зарар етказа олмайсиз, чунки зарарингиз етадиган даражада эмассиз. Менга фойда келтира олмайсиз, чунки фойда келтирадиган мавқеда эмассиз. Эй бандаларим! Сизлардан аввалгилар ва кейингилар, инсонлар ва жинлар орангиздаги энг тақводор одамдек бўлса ҳам, мулкимни асло кўпайтирмайди. Эй бандаларим! Сизлардан аввалгилар ва кейингилар, инсонлар ва жинлар орангиздаги энг фожир одамдек бўлса ҳам, мулкимдан бир нарсани камайтирмайди. Эй бандаларим! Сизлардан аввалгилар ва кейингилар, инсонлар ва жинлар ҳамма бир майдонга тўпланиб, Мендан сўраса, ҳар бир инсонга сўраганини берсам, мулким денгизга ботириб чиқарилган игнанинг учидаги сувчалик ҳам камаймайди. Эй бандаларим! Амалларингизни ҳисоблаб қўяман. Сўнг уларнинг эвазини (мукофоти ёки жазосини) тўлиқ қилиб бераман. Ким яхшиликни топса, Аллоҳ таолога ҳамд айтсин. Ким ёмонликка йўлиқса, ўзидан бошқани айбламасин!»
MuslimРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда, Аллоҳ таоло, зулмни ўзига ҳаром қилгани ва уни бандалари орасида ҳам ҳаром қилганини баён қилдилар. Шунинг учун бир инсон бошқага зулм қилмаслиги лозим. Махлуқотларнинг Аллоҳ тавфиқ бериб ҳидоят қилганларидан бошқа барчаси залолатда эканини ва ким Аллоҳдан тўғри йўл сўраса унга тавфиқ ва ҳидоят беришини айтди. Бандаларнинг барчаси фақирдирлар. Улар Аллоҳ таолога барча ҳожатларида муҳтожлар. Ким Аллоҳдан ҳожатлари учун ёрдам сўраса унинг хожатини ўташини хабар берди. Бандалар эртаю кеч гуноҳ қилишларини ва гуноҳларига мағфират сўрасалар Аллоҳ уларни кечиришини хабар берди. Бандалар У зотга манфаат ҳам зарар ҳам бера олмасликларини, улар барчаси энг тақволи киши бўлишса ҳам уларнинг тақвоси Аллоҳнинг мулкини зиёда қилиб қўймаслигини, ҳамда улар барчаси энг фожир инсоннинг қалбичалик фожир бўлсалар хам у зотнинг мулкидан бирор нарса ноқис бўлмаслигини хабар берди. Инсонлар ва жинлар, аввалгилар ва охиргилар бир тепаликка туришса, сўнгра Аллоҳдан ўз ҳожатларини сўрасалар, шунда Аллоҳ уларга сўраганларини берса, ҳудди игна сувга ботирилиб қайта чиқарганда сувдан ҳеч нарсани камайтирмагани каби У зотнинг мулкидан ҳам сўраган нарсаларини бериш ҳеч нарсани камайтирмаслигини хабар берди. Албатта, бу нарса У зотнинг мулкининг комиллигидандир. Аллоҳ бандаларнинг амалларини сақлаши, ҳисоблаши ва шунга яраша қиёмат куни мукофот ёки жазо беришини хабар берди. Ким қилган амалини мукофотини топса, Аллоҳ унга тоатларга тавфиқ бергани учун ҳамд айтсин. Энди ким қилган амалига мукофот эмас балки жазо топса, ёмонликка бошловчи нафсинигина маломат қилсин.