Hadeeth Cards
Da'wa cards that highlight great meanings from the noble prophetic hadiths in a simple style and attractive display that helps the Muslim to have a deeper understanding of his religion in an easy way






























Da'wa cards that highlight great meanings from the noble prophetic hadiths in a simple style and attractive display that helps the Muslim to have a deeper understanding of his religion in an easy way
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким Рамазон рўзасини Аллоҳга иймон келтириб, уни фарз эканлигини тасдиқлаб, Аллоҳ таоло тайёрлаб қўйган савобларини умид қилиб ҳамда холис Аллоҳ учун риё ва сумъа қилмасдан тутса, ўтган барча гуноҳлари кечирилишини хабар бердилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Рамазоннинг охирги ўн кунлигидаги Қадр тунида ўқиладиган намоз фазилати хақида хабар бермоқдалар. Ким бу тунда Аллоҳга иймон келтириб унинг савобини умид қилиб холис Аллоҳ учун риёсиз, сумъасиз намозу дуода, Қуръон тиловатида ва зикрда тиришса, ўтган барча гуноҳлари кечирилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда барча нарсани ўз ичига оладиган қоидани баён қилдилар. У қоида уч қисмга бўлинади: Очиқ-ойдин ҳалол, очиқ-ойдин ҳаром ва ҳукми ноаниқ, ҳалол-ҳаромлиги шубҳали ва кўп инсонлар унинг ҳукмини билмайдиган нарсалар. Ким ана ўша шубҳали нарсаларни тарк қилса, ҳаромга тушиб қолишдан узоқда бўлиб динини сақлайди ва шу билан бирга одамлар наздида обрўсини сақлаб қолади. Ким шубҳали нарсалардан четланмаса, ҳаром нарсаларга дучор бўлади ва одамлар наздида обрўси тушади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда шубҳали ишларни қилиб юрувчи киши ҳақида чиройли бир мисол олиб келдилар. У худди қўриқланадиган ер атрофида қўй боқадиган чўпон каби: тўсиққа яқинлиги туфайли(қўйлари бир кун келиб) шу ерга кириб кетиши мумкин. Шубҳали ишларни қиладиган киши ҳам шу кабидир. Шубҳали ишлари билан ҳаромга яқинлашади ва бир кун келиб ҳаромга ҳам тушиб қолиши мумкин. Шундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жасадда бир лаҳта гўшт (яъни қалб) борлиги ва у ислоҳ бўлса бутун жасад ислоҳ бўлишини хабар бердилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда зарарнинг барча тури ва унинг барча кўринишини инсон ўзидан ва бошқалардан даф қилиши керак эканини баён қилмоқдалар. Киши ўзига зарар бериши мумкин бўлмагани каби бошқаларга ҳам зарар бермаслиги лозим. Ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтариш жоиз эмас. Чунки, ёмонлик, ёмонлик билан даф қилинмайди. Фақатгина (шариат асосида) қасос олиш бундан мустаснодир. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқаларга зарар берган инсонга зарар етиши ва инсонларнинг ишларини қийинлаштирган кишининг иши қийинлашишини баён қилдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Жаброил алайхиссалом қўшнига яхшилик қилишга, унинг хаққини сақлашга, азият берса, сабр қилишга қайта-қайта буюраверганларидан, яқинда ўлганидан кейин меросидан ҳам улуш берилиши тўғрисида вахий тушса керак деб ўйлаб қолганларини хабар бермоқдалар. Қўшни - мусулмонми, кофирми, қариндошми, қариндош эмасми фарқи йўқ, ҳовлиси яқин бўлган барча қўшнидир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ширк ҳисобланадиган баъзи амалларни баён қилдилар. Улардан: Биринчиси: Афсун ўқиш – Шифо талабида жоҳилият аҳли ўқийдиган ва ширкий нарсаларни ўз ичига олган сўзлар. Иккинчиси: Мунчоқ ва шу каби туморлар – болалар, ҳайвонлар ва бошқа нарсаларга кўз тегмаслиги учун илиб қўйиладиган тақинчоқлар. Учинчиси: Иссиқ совуқ қилиш – Эру ҳотинни бир-бирига яхши кўрсатиш учун ясаладиган нарса. Йўқорида зикр қилинганларнинг барчаси ширкдир. Чунки булар шариятимиз томонидан кўрсатилган ёки тажриба орқали ўрганилган ҳиссий сабаблар эмас. Энди шаръий ва хиссий сабаблар нима десак? Шаръий сабаблар – Қуръон ўқиш каби амаллардир. Ҳиссий сабаблар – Дори-дармонга ўхшаш тажриба билан собит бўлган нарсалардир. Бу нарсаларни фақатгина сабаб, аслида наф ва зарар бериш Аллоҳнинг қўлида деган эътиқодда қилишлик жоиздир.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлганларни сўкиш ва обрўларини тўкиш ҳаром ва ёмон хулқ эканини хабар бердилар. Чунки улар солиҳ ёки ёмон амалларининг мукофот ёки жазосига етдилар ва шу билан бирга бу сўкиш уларга етмаслигини, балки тирикларга азият беришини хабар бердилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг ҳифзи ҳимоясида бўлиши, ундан (ёмон нарсаларни) даф қилиши ва унга ёрдам беришини хабар бердилар. Сўнгра бу аҳдни бузишдан қайтардилар. Бомдод намозини тарк қилиш ёки ўқиган инсонга зарар бериб душманлик қилиш билан аҳдни бузган бўлади. Ким шу ишни қилса, бу ҳимояни бузибди ва қаттиқ таҳдидга йўлиқибди. Кимни Аллоҳ ушлайман деса, ушлайди, сўнгра дўзахга юзи билан ирғитади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда садақа молни камайтирмаслигин, аксинча офатларни тўсишини, Аллоҳ унга катта яхшиликлар беришини баён қилдилар. Шундай қилиб озайиш эмас кўпайиш бўлади. Аллоҳ ,интиқом олишга қудрати бўлиб туриб, кечиримли бўлган бандасини иззат-шарафини зиёда қилади. Киши ўзини бировдан қўрққанидан, муғомбирлик қилиб ёки манфаат талабида эмас, балки Аллох учун хокисор тутса, Аллоҳ унинг улуғворлик ва шараф билан мукофотлайди.