





























Hadeeth Cards
Da'wa cards that highlight great meanings from the noble prophetic hadiths in a simple style and attractive display that helps the Muslim to have a deeper understanding of his religion in an easy way
All
Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳудан нақл қилинади: Мен Уфайр номли эшак устида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мингашиб олган эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ҳой Муоз, Аллоҳнинг бандалари устидаги, бандаларнинг эса Аллоҳ устидаги ҳаққи нима эканини биласанми?"- деб сўраб қолдилар. Мен: "(Буни) Аллоҳ ва Расули (мендан кўра) яхшироқ билишади!"- деб жавоб бердим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ таолонинг бандалари устидаги ҳаққи Унгагина ибодат қилиб, Унга бирон нарсани шерик қилмасликлари, бандаларининг Аллоҳ устидаги ҳаққи эса, Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмаган кимсани азобламаслигидир"- дедилар. Мен: "Ё Расулуллоҳ, одамларга бу башоратнинг хабарини берайми?"- деб сўрасам: "Бу хабарни айтма! Агар айтсанг, улар шунгагина суяниб қоладилар!"- деб жавоб бердилар.
Al-Bukhari and MuslimПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг бандалар устидаги ва бандаларнинг Аллоҳ таоло устидаги ҳақларининг хабарини бердилар. Аллоҳнинг бандалари устидаги ҳаққи Унинг ўзигагина ибодат қилишлари, Унга бирон нарсани шерик қилмасликларидир. Бандаларнинг Аллоҳ устидаги ҳақлари эса у зотга ҳеч нарсани шерик қилмаган муваҳҳид бандаларини азобламаслигидир. Сўнгра, Муоз разияллоҳу анҳу: "Ё Расулуллоҳ, ушбу лутф билан хурсанд бўлишлари ва муждаланишлари учун, одамларга хабар берайинми?"- дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар шу нарсагагина суяниб қолишларидан қўрқиб, бу ҳушхабарни овоза қилишдан қайтардилар.
Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига бир одам келиб: "Ё, Расулуллоҳ, икки ҳислат нима?",- деб савол берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳга шерик қилмай оламдан ўтган кимса жаннатга, Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб ўлган одам эса жаҳаннамга киради",- деб жавоб бердилар.
MuslimБир одам Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан жаннат ёки жаҳаннамга олиб кирадиган икки хислат ҳақида сўради. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам "инсонни жаннатга олиб кирадиган хислат - Аллоҳ таолонинг ёлғиз ўзигагина ибодат қилиб, Унга бирон нарсани шерик қилмай оламдан ўтиши",- деб жавоб қилдилар. Жаҳаннамга олиб кирадиган ҳислат эса – инсон Аллоҳга бирор нарсани Рубубиятида ёки Улуҳиятида, ёки Асмои сифатларида ширк қилган холда вафот этишидир.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари нақл қилинади: "Умматимдан бир киши қиёмат куни халойиқ олдига чақирилади. Унинг учун тўқсон тўққизта катта китоб очилади. Ҳар бир китоб (узунлиги) кўз етгунча (масофада) бўлади. Кейин Аллоҳ азза ва жалла: “Бундан бирон нарсани инкор этасанми?”- деб сўрайди. Банда: “Йўқ, эй Роббим!” дейди. Аллоҳ: “Сақловчи-ёзувчи фаришталарим сенга зулм қилишдими?”- деб сўрайди. Банда: “Йўқ”, деб жавоб беради. Аллоҳ сўрайди: “Сенинг узринг борми, яхшилигинг борми?” Шунда ҳалиги киши қўрқиб кетиб, “Йўқ”, -дейди. Аллоҳ: “Ҳа, албатта Бизнинг даргоҳимизда сенинг яхшиликларинг бор. Бугун сенга зулм қилинмайди”-, деб айтади. Кейин ўша банда учун бир кичик варақа чиқарилади. Унда “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ, ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ”-, (деб ёзилган) бўлади. Шунда банда: “Эй Раббим, мана бу кичик варақа билан катта китоблар нима?-” деб сўрайди. Аллоҳ: “Сенга зулм қилинмайди”-, дейди. Шунда катта китоблар бир паллага, кичик варақа бошқа паллага қўйилади. Китоблар юқорига кўтарилади, варақа оғир келади. Аллоҳнинг исмидан ҳеч нарса оғирроқ бўлмайди".
At-TirmidhiПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло Қиёмат куни, одамларнинг кўзлари ўнгида, умматидан бир одамни сарҳисоб қилиш учун танлаб чақириши, сўнгра, унга дунё ҳаётида қилган гуноҳлари қайд этилган тўқсон тўққизта амалномаларини кўрсатиши, ҳар бир амалнома инсон кўзи етгунча масофада узун бўлишидан дарак бермоқдалар. Кейин Аллоҳ таоло мазкур одамга: Сен бу амалномада ёзилган бирон нарсани инкор қиласанми?! Ёзувчи ва қўриқчи фаришталарим сенга зулм қилишибдими?" - деб сўрайди. Банда: "Йўқ, Раббим!",- деб жавоб беради. Шунда Аллоҳ таоло: "Дунё ҳаётида қилган ушбу амалларинг учун билмай ёки тушунмай, ёхуд қўққисдан қилиб қўйиш каби биронта баҳонанг борми?", - дейди. Банда: "Раббим, биронта узр-баҳонам йўқ",- дейди. Шунда Аллоҳ таоло: "Айтмоқчи, бизда сенинг битта яхшилигинг бор. Бугун сенга зулм қилинмайди",- дейди. Аллоҳ таоло "Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад Унинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бераман"-, деб ёзилган номани чиқаради. Шунда Аллоҳ таоло ҳалиги одамга: "Тарозингни тайёрла!", - дейди. Банда ҳайратланиб: "Раббим, шунча амалномалар олдида бу нома нимага ҳам ярар эди", - дейди. Бунга жавобан Аллоҳ таоло: "Бугун сенинг бошингга зулм келмайди", - дейди. Барча амалномалари бир паллага, нома эса иккинчи паллага қўйилиб, тортилади. Амалномалар қўйилган палла енгил босиб, нома қўйилган палла оғир босади-да, Аллоҳ таоло бандани мағфират қилади.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қиладилар: "Аллоҳ жаннат ва жаҳаннамни яратгач, Жаброил алайҳиссаломни жаннатга юборди ва: "Жаннатни ва унинг аҳли учун яратган нарсаларимни кўр!" , - деди. Жаброил алайҳиссалом жаннатга боқиб, қайтиб келди ва: "Сенинг иззатингга онт ичиб айтаманки, жаннат ҳақида ким эшитса, албатта, унга киради", - деди. Шунда Аллоҳ амр қилди ва жаннат қийинчиликлар билан иҳоталанди(ўралди). Ва Аллоҳ Жаброил алайҳиссаломга: "Жаннатнинг ёнига бор ва унга ҳамда унинг аҳлига тайёрлаб қўйганларимга боқ!", - деди. Жаброил алайҳиссалом бориб қараса, жаннат (атрофи) қийинчиликлар билан ўралибди. (Қайтиб келгач) Жаброил алайҳиссалом (Аллоҳ таолога): "Иззатингга қасамки, унга ҳеч ким кира олмаса-я, деб қўрқдим", - деди. Аллоҳ таоло: "Энди жаҳаннам олдига бор-да, унга ва унда дўзахийлар учун тайёрлаб қўйган нарсаларимга (ҳам) боқ!", - деди. Жаброил алайҳиссалом жаҳаннамга кўз ташлади. Қараса, жаҳаннам бир-бири устига мингашиб ётибди. Жабоил алайҳиссалом қайтгач (Аллоҳ таолога): Иззатингга қасамки, унга ҳеч ким кирмайди, деди. Шунда Аллоҳ таоло амр қилди ва жаҳаннам шаҳват-ҳою ҳаваслар билан иҳоталанди. Аллоҳ таоло: "Қани энди қайта бориб бир қара-чи?!", - деди. Жаброил алайҳиссалом жаҳаннамга қараса, ҳою ҳаваслар билан ўралибди. Ортга қайтиб (Аллоҳ таолога): "Иззатингга қасамки, мен, бирон кимса қутила олмай, унга кирармикин, деб қўрқдим", - деди".
Abu DawoodПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар бердиларки: "Аллоҳ таоло жаннат ва жаҳаннамни яратгач, Жаброил алайҳиссаломга: "Жаннатга бориб, унга боқ!"- деди. Жаброил алайҳиссалом жаннатга боқиб, ортига қайтиб келди. Сўнгра, Жаброил алайҳиссалом: "Раббим, иззатингга қасам ичиб айтаманки, жаннат ва жаннатдаги неъмат ва эҳтиромлар ҳақида ким эшитса, унга киришни ҳохлайди ва ҳаракат қилади", - деди. Кейин Аллоҳ таоло жаннатни буйруқларни қилиш ва гуноҳлардан сақланиш каби қийинчилик ва машаққатлар билан иҳоталади. Шу боисдан, жаннатга кирмоқчи бўлган одам ушбу қийинчиликлардан ўтиши лозимдир. Аллоҳ таоло жаннатни қийинчиликлар билан иҳоталагач, Жаброил алайҳиссаломга: "Қани, энди бориб жаннатга боқ-чи",- деди. Жаброил алайҳиссалом бориб қаради ва қайтиб келгач: " Эй Раббим, иззатингга қасамки, жаннатнинг йўлидаги қийинчиликлар туфайли, бирон кимса унга кира олмасмикин дея қўрқаяпман!", -деди. Аллоҳ таоло жаҳаннамни яратгач: "Эй Жаброил, жаҳаннамга бир боқ!", - деди. Жаброил алайҳиссалом бориб жаҳаннамга қаради. Сўнгра қайтиб келгач: " Эй Раббим, иззатингга қасамки, ундаги азобу уқубатларни эшитган одам жаҳаннамга киришни ёмон кўради ва унга олиб борадиган йўллардан узоқ бўлади", - деди. Шундан кейин Аллоҳ таоло жаҳаннам атрофини тўсиб, унга олиб борадиган йўлларни ҳою ҳавас ва лаззатли ишлар қилиб қўйди-да, Жаброил алайҳиссаломга: "Эй Жаброил, қани энди бир бориб кўр-чи!", - деди. Жаброил алайҳиссалом жаҳаннам олдига бориб, унга қараб келди-да: "Эй Раббим, иззатингга қасамки, атрофидаги ҳою ҳавас ва лаззатлар туфайли жаҳаннамдан ҳеч ким қутула олмаса керак, деб қўрқдим ва уларга раҳмим келди", - деди.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан нақл қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: "Аллоҳ, махлуқотларнинг тақдирларини еру осмонни яратишдан эллик минг йил илгари ёзиб қўйгандир. Арши (ўша пайтда) сувнинг устида эди".
MuslimПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло еру осмонларни яратишидан эллик минг йил аввал лавҳул-Маҳфузга халойиқларнинг ҳаётию ўлими ва ризқи ҳақида батафсил ёзиб қўйгани ва бу тақдирлар Аллоҳ ҳукм қилгандай жорий бўлиши ҳақида хабар бермоқдалар. Ҳар бир нарса Аллоҳнинг қазоси (ҳукми) ва тақдири билан амалга ошади. Банданинг ёнидан хато қилиб ўтиб кетган нарса (аслида) тегиши керак эмас эди! Қандай мусибатга учраган бўлса, у ундан адашиши (тегмасдан ўтиб кетиши) мумкин эмас эди!
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса-ю, шаҳвоний нарсалар ҳамда фосиқлик қилмаса, онасидан туғилган кундагидек (пок) бўлиб қайтади».
Al-Bukhari and MuslimРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда ким Аллоҳ учун Байтуллоҳни ҳаж қилса-ю, унда шаҳвоний нарсалардан, яъни аёлини ўпиш ва қучоқлаш каби жимоъ ва унга олиб борадиган ишларни қилмаса, шунингдек, беҳаё сўзларни сўзламаса ҳамда гуноҳ ва маъсиятларни қилиш билан фосиқлик қилмаса, ҳаждан гўдак гуноҳлардан саломат ҳолда туғилгани каби гуноҳлари мағфират қилиниб қайтишини баён қилмоқдалар. Эҳромнинг қайтариқларини қилиш ҳам фосиқлик қилиш жумласидандир. Агар кимда-ким мана шу амаллардан четланиб, ҳаж ибодатини қилса, юқорида зикр қилинган фазилатга эришади.
Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мисвок оғизни тозаловчи ва Аллоҳни рози қилувчидир», дедилар».
An-Nasaa’iРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда бизга арок дарахтининг навдаси ва шунга ўхшаш нарсалар билан тишларни тозалаш оғиздаги кирларни ва ёқимсиз ҳидларни кетказишини ҳамда Яна у Аллоҳни рози қиладиган омиллардан биридир. Чунки унда Аллоҳга итоат, буйруғига ижобат ва Аллоҳ яхши кўрадиган тозалик бордир.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар гуноҳи кабиралардан сақланган бўлса, беш маҳал намоз, жума кейинги жумагача, Рамазон кейинги Рамазонгача ўз ораларидаги гуноҳларга каффоратдир», дер эдилар».
MuslimРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда бир кеча-кундузда ўқиладиган беш маҳал фарз намозлар, ҳар ҳафтада ўқиладиган жума намози ва ҳар йил тутиладиган Рамазон рўзаси, ўз ораларидаги кичик гуноҳларга - катта гуноҳлардан четланиш шарти билан - каффорат бўлишини хабар бермоқдалар. Зино ва ароқ ичиш каби катта гуноҳларга келсак, тавба қилмагунича кечирилмайди.
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Силаи раҳм қилувчи — бу мукофотловчи (борди-келди қилганлар билангина алоқа қилиб юрган киши) эмас! Балки қариндошчилик узиб қўйилганда уни боғлаган киши ҳақиқий силаи раҳм қилувчидир!» дедилар».
Al-BukhariРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда силаи раҳм ва қариндошларга яхшилик қилишда комил инсон — яхшилик муқобилида яхшилик қиладиган киши эмас, балки қариндошлари ундан қариндошчилик алоқасини узсалар-да боғлаган ва ёмонлик қилсалар-да уларга яхшилик билан жавоб қайтарган киши силаи раҳм қилишда ҳақиқий комил инсон эканини хабар бердилар.