





























Hadeeth Cards
Da'wa cards that highlight great meanings from the noble prophetic hadiths in a simple style and attractive display that helps the Muslim to have a deeper understanding of his religion in an easy way
All
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадис: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида эдим. У зот дедилар: “Эй бола, албатта мен сенга бир нечта сўзларни ўргатаман: Аллоҳни сақлагин, сени ҳам сақлайди. Аллоҳ таолони сақласанг, Уни ўзинг билан бирга топасан. Агар сўрасанг Аллоҳдан сўра. Агар ёрдам сўрасанг Аллоҳдан ёрдам сўра. Билгинки, уммат сенга бирор нарса билан наф беришга тўпланса, Аллоҳ таоло сен учун ёзиб қўйган нарса билангина наф етказишади. Агар сенга бирор нарса билан зарар етказишга тўпланишса, Аллоҳ таоло сен учун ёзиб қўйган нарса билангина зарар етказишади. Қаламлар кўтарилди. Саҳифалар қуриди».
At-TirmidhiИбн Аббос разияллоҳу анҳу ёшлик чоғларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга уловда кетаётганларида Пайғамбаримиз у кишига: «Аллоҳ сенга манфаат берадиган ишларни ўргатаман», – дедилар. Сўзларида давом этиб: «Аллоҳнинг буйруқларини бажариб, қайтариқларидан қайтиб унинг ҳақларини сақла!Аллоҳ сени ҳар доим тоат-ибодатда кўрсин, ҳеч қачон гуноҳу махсиятда кўрмасин. Агар шундай қилсанг, Аллох сени дунё ва охират ёмонликларидан сақлайди ва қандай ғаминг бўлса, сенга ёрдам беради. Агар сен бирон нарса сўрамоқчи бўлсанг фақатгина Аллоҳдан сўра, чунки фақат У сўраганларга жавоб беради. Агар ёрдам керак бўлса, Аллоҳдангина ёрдам сўра. Анниқ ишонгинки, агар бутун дунё сенга манфаат бериш учун йиғилса, Аллоҳ тақдирингга ёзганидан ошиқча манфаат бера олмайдилар. Агар бутун ер юзи сенга зарар бериш учун йиғилса, Аллоҳ тақдирингга ёзганидан ошиқча зарар бера олмаслар. Бу нарсаларни Аллоҳ ўз илми ва ҳикмати билан тақдирга ёзгандир. Аллоҳ ёзган нарсалар ҳеч қачон ўзгармайди», – дедилар.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Умматимдан бош тортганлардан ташқари барчаси жаннатга киради», – дедилар. Шунда: «Йо Расулуллоҳ, ким бош тортади?», – дедилар. Шунда Пайғамбаримиз: «Ким менга итоат қилса, жаннатга киради. Ким осийлик қилса, бас (жаннатдан) бош тортибди», – дедилар.
Al-BukhariБу ҳадиси шарифда, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам умматларининг барчаси жаннатга кириши ва фақатгина бош тортганлар бундан мустасно эканини хабар бердилар. Шунда саҳобалар: «Йо Расулуллоҳ, ким ҳам бош тортарди», – дедилар. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавобан: «Ким пайғамбарга итоат қилган ва эргашган бўлса, жаннатга киради. Ким осийлик қилса, шариатга бўйинсунмаса, ёмон амаллари ила (жаннатга) киришдан бош тортибди», – дедилар.
Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас у ўшалардандир», – дедилар.
Abu DawoodРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким ўзини кофир, фосиқ ёки солиҳлардан бўлган қавмга ўхшатса, ўшалардан эканини хабар бердилар. Бир қавмга ўзини ўхшатиш – шуларга хос ақида, ибодат ёки одатни қилиш билан бўлади. Чунки зоҳирида уларга ўзини ўхшатиш ботинда ҳам ўзини ўхшатишга олиб боради. Ҳеч қандай шак-шубҳа йўқки ўзини бир қавмга ўхшатиш шуларга бўлган ҳурмати, муҳаббати, улуғлаши ва уларга бўлган ишончидан келиб чиққандир. Бу нарса эса, бандани уларга ибодатда ва ички оламида ҳам ўхшашликка ундайди. Аллоҳ бизни бу нарсадан сақласин.
Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бирор киши ўз биродари билан уч кечадан ортиқ аразлашиши мумкин эмас. Иккаласи учрашиб қолса, бири у ёққа, бири бу ёққа қараб, тескари бўлади. Икковидан энг яхшиси биринчи бўлиб салом берганидир», - дедилар».
Al-Bukhari and MuslimРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда бир мусулмон бошқа мусулмон биродари билан уч кундан ошиқ аразлашишидан, ҳамда иккаласи учрашиб қолса саломлашмай, гаплашмай кетишидан қайтардилар. Шу икки тортишиб қолган биродарларнинг энг яхшиси орани ислоҳ қилиш учун ҳаракат қилиб салом берганидир. Бу ерда иккиси ўз ҳақлари деб аразлашиб қолгандаги вақт мақсад қилинган. Лекин Аллоҳнинг хаққи учун тарк қилиш маълум бир вақтга чекланмаган, балки умумий манфаатга боғлиқдир. Қачонки у Аллохга осийлиги, бидъати ёки ёмон дўстларини тарк қилса уни ташлаб қўйилмайди.
Абу Сирмо разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким зарар етказса, Аллоҳ унга зарар етказади. Ким машаққат туғдирса, Аллоҳ уни машаққатга қўяди» — дедилар.
Ibn MaajahНабий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда мусулмоннинг ўзи, дунёси ёки ахлига зарар беришдан, ёки бир ишида машаққат тўғдиришдан қайтардилар. Ким шундай қилса, Аллоҳ унга ҳам шундай жавоб ила жазо беришини хабар бердилар.
Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан нақл қилинди: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман": "Қай бирингиз гуноҳ ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Қўли билан кучи етмаса, тили билан қайтарсин! Тили билан ҳам қайтара олмаса, қалби билан нафратлансин! Қалб билан нафратланиш эса, иймоннинг энг заиф ҳолидир".
MuslimБу ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам мункар, яъни Аллоҳ таоло ва Унинг элчиси таъқиқлаган ишларни қўлдан келгунча йўқ қилишга буюрмоқдалар. Демак, ким гуноҳ иш қилинаётганини кўрса ва имконияти бўлса, унга қўли билан монеълик қилиши керак. Агар қўли билан монеълик қила олмаса, гуноҳга қўл урган одамни тили билан қайтариши, гуноҳнинг зарар ва зиёнларини тушунтириб, ёмонлик ва қабоҳат ўрнига эзгуликка йўллаб қўйиши лозимдир. Агар бу даражага ҳам қодир бўлмаса, гуноҳга қалб билан монеъ бўлиши керак. Яъни, бу гуноҳдан нафратланиши, унга монеъ бўлишга кучи етса, ўзгартириб ташлашини кўнглига тугиши керак. Қалб билан ўзгартириш гуноҳни ўзгартириш мақомининг энг заифидир.
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Бир одам: "Ё, Расулуллоҳ! Биз жоҳилият даврида қилган гуноҳларимиз эвазига жазо оламизми?!",- деб савол берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким мусулмон бўлгач яхши амалларни қилган бўлса, жоҳилият даврида қилган ишлари учун жазоланмайди. Мусулмон бўлгач ёмон ишларни қилган бўлса, жоҳилият вақтидаги ва мусулмонлик давридаги ёмон ишлари учун ҳам жазоланади", - деб жавоб бердилар.
Al-Bukhari and MuslimПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ислом динига киришнинг аҳамиятини баёнлаб бермоқдалар. Ким Ислом динига кириб, самимий бўлиб, содиқ қолса, жоҳилият даврида қилган гуноҳларидан сўралмайди. Мусулмон бўлгач, мунофиқлик қилган ёки Ислом динидан чиққан муртад бўлиб кетадиган бўлса, кофирлик ва мусулмонлик даврида қилган гуноҳлари ҳақида сўралади.
Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллолҳу алайҳи ва салламдан: "Нима дейсиз, агар фарз қилинган (беш вақт) намозларни ўқисам, рамазон (ойи) рўзасини тутсам, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб ҳисобласам, жаннатга кираманми?!", - деб сўраган одамга: "Ҳа",- деб жавоб бердилар. Ҳалиги одам: "Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, бунга заррача нарсани қўшмайман!",- деди.
MuslimПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарз қилинган беш вақт намозни ўқиб, унга биронта нафл намозни қўшимча қилмасада, рамазон ойи рўзасини тутиб, бошқа нафл рўзаларни тутмаса-да, (Аллоҳ ҳалол қилган) барча нарсани ҳалол, ҳаром қилган нарсани эса ҳаром дея эътиқод қилган кишининг жаннатга киришини баён қилмоқдалар.
Абу Молик Ашъарий разияллоҳу анҳудан нақл қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Поклик (таҳорат) иймоннинг ярми. “Алҳамдулиллаҳ” (деб Аллоҳга ҳамд айтиш Қиёмат куни) мезонни (амал тарозисини) тўлдиради. “Субҳаналлоҳи вал-ҳамдулиллаҳи” (деб Аллоҳга тасбеҳ ва ҳамдни бир жумлада жамлаб – Уни айбу нуқсонлардан поклаб, шаънига мақтов айтиш савоби улуғлиги жиҳатидан) осмонлару ер орасини тўлдиради. Намоз (дунё ва охиратда) нур, садақа (кишининг нафси мол-дунёни яхши кўрса-да, иймони ундан устун эканлигига) ҳужжат, сабр зиёдир (унда ёруғлик ҳам, ҳарорат-машаққат ҳам бор; мусибатларга сабр қилиш машаққат, лекин унинг ортидан, албатта ёруғлик келади). Қуръон (агар унга амал қилсанг) сенинг фойдангга, ёки (амал қилмайдиган бўлсанг) зарарингга (ҳужжатдир). Барча инсонлар эрталабдан ҳаракатга тушиб, нафсини (хайрли амаллар қилиб Аллоҳга ёхуд бузуқ ишлар билан шайтонга) сотади, ё уни (дўзахдан) озод қилади, ё (дўзахга ташлаб) ҳалок қилади”.
MuslimПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ташқи тозалик таҳорат ва ғусл ила бўлишлигини хабар бермоқдалар. Тозалик намознинг шартларидан биридир. "Алҳамдулиллаҳ (Аллоҳга ҳамд айтиш) - тарозини тўлдиради". "Алҳамдулиллаҳ" Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиш ва Аллоҳ таолони камолот сифатлари билан сифатлашдир. Қиёмат кунида тарозида тортилганида, уни тўлдириб юборади. "Аллоҳ таолони суюш ва эъзозлаш ила буюклигига лойиқ мукаммал сифатлари билан тавсифлаш, ҳамда барча нуқсону камчиликлардан поклаш" маъносидаги "Субҳоналлоҳ ва алҳамдулиллаҳ" жумлалари осмонлар ва Ер оралиғини тўлдиради. "Намоз - нурдир" жумласи, намоз банданинг қалби, юзи, қабри ва маҳшаргоҳида нур эканлигининг ифодасидир". "Садақа - ҳужжатдир" жумласи, мўъмин иймонининг садоқатига, унинг вақти келганида садақа қилмайдиган мунофиқдан фарқли инсон эканлигига далилдир. "Сабр - ёғду(дир)". Сабр – нафсни жиззакилик ва ғазабдан сақлашдир. Ва бу сабрдан қуёш нуридек, ҳарорат ва куйдириш ҳосил бўладиган нур пайдо бўлади. Чунки сабр қилиш қийин, осон иш эмас. У нафс билан курашиш ва уни интилган нарсасидан тийишга муҳтождир. Шндагина сабрли одам нурда, ҳидоятда ва тўғри йўлда мудом қолади. Сабр - Аллоҳ таолога итоат этишда , гуноҳларидан тийилишда сабр қилиш ва дунёнинг анвойи турдаги машаққат ва қийинчиликларига сабр қилишдир. Агар Қуръонни ўрганиб унга амал қилсангиз, Қуръон сизнинг фойдангизга ҳужжат бўлади, аммо тиловат ҳам, амал ҳам қилмай, уни ташлаб қўйсангиз, унда у зарарингизга ҳужжат бўлади. Сўнгра, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча одамлар уйқуларидан уйғониб, турфа ишлар учун турли томонларга тарқалиб, ҳаракатларини бошлашидан дарак бердилар. Уларнинг айримлари Аллоҳ таолога тоату ибодат қилишда устивор туриб, ўз жонларини жаҳаннамдан қутқарсалар, баъзилари эса Аллоҳ йўлидан оғиб, гуноҳлар ботқоғига ботиб, жаҳаннамга кириш билан ўз жонларини ҳалокатга отадилар.