





























Hadeeth Cards
Da'wa cards that highlight great meanings from the noble prophetic hadiths in a simple style and attractive display that helps the Muslim to have a deeper understanding of his religion in an easy way
All
Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қачон банда касал бўлиб қолса ёки сафарга чиқса, унга соғлом ва муқим пайтида қилган амалларига (ёзилгандек) савоб ёзилиб туради», дедилар».
Al-BukhariРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазли ҳақида хабар бермоқдалар. Агар мусулмон киши бирор яхши амални соғлом ва муқим пайтида қилишга одатланган бўлса, сўнгра касал бўлиб қолса ёки сафарга чиқса ёхуд бошқа бирор узр билан ўша яхши амалини қила олмай қолса, унга шу амалнинг ажри худди соғлом ва муқим вақтида берилгани каби тўлиқ ёзилади.
Тамим Ад-Дорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дин – насиҳатдир”,– дедилар. Биз: «Кимга (насиҳат)?» – деб сўрадик. «Аллоҳга, Унинг китобига, пайғамбарига, мусулмонларнинг имом-бошлиқларига ва ҳаммасига (ҳамма мусулмонларга)»,– дедилар».
MuslimРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда дин Аллоҳ буюргандай комил, нуқсонсиз бажарилиши учун сидқ ва ихлос устига қурилгани ҳақида хабар бермоқдалар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Насиҳат ким учун бўлади?»,— дейилди. Биринчи: Аллоҳ таолога насиҳат – Холис Унга ибодат қилиш ва Унга ширк келтирмаслик, У Зотнинг Рабб, Илоҳ эканига ҳамда исм-сифатларига иймон келтириш, У Зотни улуғлаш ва У Зотга иймон келтиришга даъват ила бўлади. Иккинчи: Аллоҳнинг китоби Қуръони Каримга насиҳат: Уни Аллоҳнинг каломи, китобларнинг охиргиси, бундан аввалги барча шариатларнинг ҳукмини насх қилувчи (ўчирувчи) деб эътиқод қилишдир. Уни улуғлаймиз, тиловат қиламиз, ҳукмларига амал қиламиз, муташобиҳларига таслим бўламиз, уни бузғунчиларнинг бузишидан сақлаймиз, панд-насиҳатидан ибрат оламиз, унга тегишли илмларни тарқатамиз ва унга даъват қиламиз. Учинчи: Аллоҳнинг расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга насиҳат: У кишини пайғамбарларнинг охиргиси деб эътиқод қилиш, олиб келган нарсаларини тасдиқлаш, буйруқларини бажариш, қайтариқларидан тийилиш, Аллоҳга у киши кўрсатиб бергандай ибодат қилиш, у кишини улуғлаш ва ҳурмат қилиш, у кишининг даъватини ва шариатини тарқатиш ва у кишини туҳматлардан ҳимоя қилиш билан бўлади. Тўртинчи: Мусулмонларнинг имомларига насиҳат: Ҳақда уларга ёрдам бериш, бирор ишда улар билан тортишмаслик ва Аллоҳга итоат қилишга буюрсалар уларга итоат қилишлик. Бешинчи: Мусулмонларга насиҳат – Уларга яхшилик қилиш, даъват қилиш, уларга озор бермаслик, яхшиликни раво кўриш, яхшилик ва тақво устида ёрдамлашиш билан бўлади.
Оиша онамиз разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана шу уйимда бундай деганларини эшитдим: «Аллоҳим, ким умматимнинг бирор ишига бошлиқ бўлиб, уларга машаққат қилса, Сен ҳам унга машаққат қил. Аллоҳим, ким умматимнинг бирор ишига бошлиқ бўлиб, уларга мулойим муносабатда бўлса, Сен ҳам унга шафқат қил».
MuslimРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким умматнинг бирор ишига бошлиқ бўлган бўлса, у бошлиқлик – хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик, хоҳ оммавий хоҳ жузъий – сўнгра одамларга машаққат тўғдирса мулойим бўлмаса, унга ҳам шафқат қилмагин, қийинлаштиргин деб дуоибат қилдилар. Ва дуоларида давом этиб ким уларга мулойим бўлиб, ишларини енгиллаштирса, унга ҳам шафқат қилишини ва ишларни осон қилишини сўрадилар.
Маъқил ибн Ясор разияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳ азза ва жалла қайси бандани бир раийятга бошлиқ қилиб қўйса ва у раийятини алдаган ҳолда вафот этса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади»,— деганларини эшитдим.
Al-Bukhari and MuslimРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ таоло кимни бошқалар устидан бошчи қилиб қўйса ва шу инсон ўз масъулиятини намунали тарзда бажармаса, уларни алдаса, насиҳат қилмаса ва диний ҳамда дунёвий ҳақларини зое қилса юқорида зикр қилинган жазога сазовор бўлишини хабар бердилар. Бошчилик умумий ёки хос бўлиши мумкин. Умимий бошчилик амирлар мисолида, хос бошчилик эса кишининг уйидаги бошчилигида яққол намоён бўлади.
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга масжидда ўтирганимизда туяга минган бир одам кириб келди-да, туясини чўктириб, боғлаб бўлгач: «Қайси бирингиз Муҳаммадсиз?», - деб сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар орасида суяниб ўтирган эдилар. Саҳобалар: «Анави оппоққина одам», - дедилар. Ҳалиги одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнга: «Эй, Абдулмутталибнинг ўғли!», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа», дедилар. Ҳалиги одам: «Мен сиздан баъзи нарсаларни сўрайман. Сўраганда ҳам жуда қаттиқ сўрайман. Шунинг учун аччиғингиз келмасин», - деди. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Нимани хоҳласанг сўрайвер!», дедилар.«Сизнинг ва сиздан аввалгиларнинг раббисини ўртага қўйиб сўрайман, сизни Аллоҳ одамларнинг барчасига пайғамбар қилиб юбордими?»,- деб сўради. «Аллоҳга қасам Ҳа»,- дедилар Расулуллоҳ. «Аллоҳга қасамёд этиб сиздан сўрайман, беш вақт намоз ўқишимизни Аллоҳ буюрдими?»,- деди. Пайғамбаримиз «Ҳа»,- дедилар. «Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, бойлардан закот олиб, фақирларга бўлиб беришни сизга Аллоҳ буюрдими?»,- деди. «Ҳа»,- дедилар. «Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, йилда бир ой рўза тутишни Аллоҳ буюрдими?»,- деб сўради. «Ҳа»,- дедилар. Шундан сўнг у киши деди: «Мен сиз олиб келган нарсаларга иймон келтирдим. Мен ўз қавмим юборган вакилдирман, исмим Зимом ибн Саълаба, Саъд ибн Бакр қабиласиданман».
Al-BukhariАнас ибн Молик разияллоҳу анҳу хабар бермоқдалар: «Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга масжидда ўтирганларида туяга минган одам кириб келди-да, туясини чўктириб, боғлади. Кейин: «Қайси бирингиз Муҳаммадсиз?!», - деб сўради. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар ичида суяниб ўтирган эдилар. Саҳобалар: «Анави, оппоқ юзли одам», - деб жавоб бердилар. У одам: «Эй, Абдулмутталибнинг ўғли!», - деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сени эшитдим, саволингни беравер», -дедилар. Ҳалиги одам: «Мен Сизга савол бераман. Саволларни ҳам қаттиқ бераман. Менга аччиғингиз келмасин!», - деди. Яъни, мендан ғазабингиз чиқмасин, ва ҳафа ҳам бўлманг! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам«Нимани хоҳласанг сўрайвер», - дедилар. «Сизнинг ва Сиздан аввал ўтганларнинг Рабби номига онт ичиб сўрайман, Аллоҳ сизни бутун башариятга пайғамбар қилиб жўнатдими?!», - деди ҳалиги одам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунинг тўғри эканини тасдиқлаб: «Аллоҳга қасам, ҳа шундай», - дедилар. Ҳалиги одам: «Аллоҳ номига онт ичиб сурайман, Аллоҳ Сизга бир кеча ва кундузда беш вақт намоз ўқишимизни буюрдими?!». Яъни фарз намозлар ҳақида сурамоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга қасам, шундай», - дедилар. Ҳалиги одам: «Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, йилда бир ой рўза тутишни Аллоҳ буюрдими?», - деб сўради. Яъни, рамазон ойида. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга қасам, ҳа», - дедилар. «Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, бойлардан закот олиб, фақирларга бўлиб беришни сизга Аллоҳ буюрдими?»,- деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга қасам, ҳа», - дедилар. Зимом ислом динини қабул қилди ва Расулуллоҳ соллалллоҳу алайҳи ва салламга қавмини Ислом динига даъват қилишини айтиб, ўзини «Саъд бин Бакр қабиласига мансуб Зимом ибн Саълаба»,- дея таништирди.
Шаддод ибн Авс разияллоҳу анҳунинг ҳадиси: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан икки нарсани ёдлаб олдим: «Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсада яхшилик қилишни ёзиб қўйди. Агар бирон нарсани ўлдирсанглар, яхши усулда (қийнамасдан, азобламасдан) ўлдиринглар. (Бирон чорва ҳайвонини) сўйсанглар, сўйишни яхши усулда бажаринглар – сизлардан (ўша ҳайвонни сўяётган) бирингиз пичоғини (ўткир қилиб) чархласин ва сўйилаётган ҳайвонга (жон беришни) осон қилсин», – дедилар.
MuslimРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ ҳар бир ишда бизга эҳсон қилишни вожиб қилганини хабар бердилар. Эҳсон: Ҳар доим Аллоҳнинг бандани кузатиб туришини эътиқод қилишдир. Бирортага яхшилик қилганда, азият беришдан ўзини тийганда, ўлдирганда ва жонлиқ сўйганда ҳам эҳсон қилишлик лозим. (Яъни Аллоҳ кўриб турганини ҳис қилиб қийнамай сўйиш керак) Масалан, қасос олаётиб ўлдириш вақтидаги эҳсон: Ўлдирилиши керак бўлган инсонни энг осон ва тез ўладиган йўл билан ўлдирмоқ. Сўяётгандаги эҳсон: Пичоқнинг ўткир қилиниши, уни ҳайвонни олдида унга кўрсатиб ўткирламаслик ҳамда бошқа ҳайвонни олдида сўймасликдир.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қирқ ёшга кирганларида ваҳий нозил қилинди. Кейин Маккада ўн уч йил қолдилар. Сўнгра, ҳижрат-кўчишга буюрилдилар ва Мадинага ҳижрат қилдилар. Мадинада ўн йил яшадилар. Сўнгра, бу оламдан ўтдилар».
Al-Bukhari and MuslimАбдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо хабар бермоқдаларки: «Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қирқ ёшларида ваҳий юборилгач пайғамбар бўлдилар. Шундан сўнг Макка шаҳрида ўн уч йил яшадилар. Сўнгра, Мадина шаҳрига ҳижрат қилишга буюрилдилар ва Мадина шаҳрида ўн йил яшадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларида олтмиш уч ёшда эдилар».
Зайд ибн Холид Жуҳаний разияллоҳу анҳунинг шундай дегани ривоят қилинган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳудайбияда бизга бомдодда имом бўлиб намоз ўқидилар, шу туни ёмгир ёққан эди. Намоздан тургач, одамларга ўгирилиб: "Раббингиз нима деганини биласизларми?!"- дея савол бердилар. Одамлар: "Аллоҳ ва Расули билгувчироқдир"- дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ таоло: "Бандаларимдан айримлари менга мўъмин ва айримлари эса кофир бўлиб тонг оттирди. Аллоҳнинг лутфи ва меҳрибонлиги билан устимизга ёмғир ёғди, деганлари Менга мўъмин, юлдузларга эса, кофир бўлдилар. Аммо "фалон ва фалон юлдузлар сабабли устимизга ёмғир ёғди"- деганлар Менга кофир ва юлдузларга мўъмин бўлди", - деди".
Al-Bukhari and MuslimПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка шаҳрига яқин қишлоқлардан бири бўлган Ҳудайбийяда ёмғир ёққан кечанинг тонгида бомдод намозини ўқидилар. Салом бериб, намозларини тугатгач, юзлари билан одамлар тарафга ўгирилиб: "Иззат ва улуғлик эгаси бўлган Раббингиз нима деганини биласизларми?",- деб савол бердилар. Саҳобалар: "Аллоҳ ва Расули билгувчироқдир!"- деб жавоб беришди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ таоло ёмғир ёққан пайтида одамларнинг иккига бўлинганлари: айримлари Аллоҳ таолога мўъмин, айримлари эса кофир бўлганлиги ҳақида хабар берди",- дедилар. Кимки, Аллоҳнинг лутфи ва меҳрибонлиги билан устимизга ёмғир ёғди деган булса, ана ўша Коинотни бошқарувчи ва Холиқ-Яратувчи бўлган Аллоҳ таолога мўъмин ва юлдузларга кофир бўлди. Бироқ, кимки ёмғир ёғишини юлдузларга боғласа: "Фалон ва фалон юлдузлар сабабли устимизга ёмғир ёғди", - деган бўлса, Аллоҳга кофир ва юлдузларга мўъмин бўлди. Бу куфр - (мусулмончиликдан чиқармайдиган) кичик куфрдир. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло юлдузларни ёмғир ёғишига на шаръий ва на қадарий сабаб қилмади. Кимда ким ёмғир ёғиши ёки ундан бошқа Ердаги ҳодисаларни юлдузларнинг чиқиши ёки ботишидаги ҳаракатларга боғлаб, уларни ҳақиқий омил дея эътиқод қилса, бундай одам катта куфрни қилган ҳақиқий кофирга айланади.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир гуруҳ саҳобалари келиб: "Бировимиз кўнглида айтишга тили бормайдиган нарсаларни ҳис қилади", - деб сўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Шуни ҳис қилаяпсизми?"- дедилар. Улар: "Ҳа", - дейишгач: "Бу - соф иймондир", - дедилар.
MuslimСаҳобаларнинг бир гуруҳи Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, кўнгилларида ҳис қилишаётган қабиҳлиги ва жирканчлиги туфайли тилга олишга журъат эта олишмаган иш ҳақида сўрадилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Шайтон қалбингларга ирғитаётган шундай ёмон нарсаларни инкор қилишингиз, бу нарсаларни ҳатто айтишга журъат қила олмаслигиингиз ва бу нарсаларни жуда хатарли деб билишингиз мана шу соф иймон ва ҳақиқий ишончдир. Бу нарсаларни ҳис қилишингиз шайтон ҳали қалбингизни эгалламаганига далолат қилади. Энди кимки қалбида шундай ёмон нарсаларни топса-ю ва ичидан уни бирор нарса даф қилмаса, шайтон уни эгаллаб олганига дадолат қилади",- деган маънода айтдилар.